Норвегия ҳукумати заифлашаётган иқтисодиёти туфайли мамлакатнинг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ олишига тўғри келди. Бу жамғармадаги маблағлар 823 млрд долларни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, 20 йил аввал яратилган ва нефть сотилиши ҳисобидан тўлдириб бориладиган жамғармадан январда давлат харажатларига 780 млн доллар сарфланган.

Аввалроқ нефть нархининг тушиши Норвегия ҳукуматини захира жамғармасидан пул олишга мажбур қилиши мумкинлиги таъкидланганди.