Хитойнинг тўртта йирик давлат банклари Шимолий Кореяга ҳам доллар, ҳам юандаги пул ўтказмаларини тўхтатиб қўйди. Бундай чора-тадбирлар КХДРнинг халқаро тақиқларни бузган ҳолда ядровий ракета синови ўтказгани учун расмий Пхеньянга нисбатан қўлланилган санкцияларнинг бир қисми сифатида амалга оширилди, дея хабар беради ТАСС «Токио симбун» нашри маълумотларига таяниб.

Манбага кўра, КХДРга пул ўтказмаларини Хитойдаги тўртта етакчи банк – Хитой Банки, Хитой қурилиш банки, Хитой савдо ва саноат банки ва Хитой қишлоқ хўжалиги банки тўхтатиб қўйган.

2013 йилда ҳам КХДР учинчи бор ядровий синов ўтказганида вақтинчалик пул ўтказмалари тўхтатилганди.