Франция президенти Франсуа Олланд Сурияда июлда сайловлар ўтказилишини нореал деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Олланд, шунингдек, Суриядаги ўт очишни тўхтатиш тартибидан ҳукуматнинг сиёсий йўл билан ўзгариши борасидаги муҳокамаларни тезлаштириш учун фойдаланиш зарурлигини айтди.

Германия канцлери Ангела Меркель ўз навбатида Франция, Германия, Россия, Буюк Британия ва Италия етакчилари Сурияда иложи борича тезроқ сиёсий жараённинг бошланиши зарурлиги ҳақидаги умумий фикрни билдиришганини таъкидлаб ўтди.