Олмаота аэропортида Air Astana авиакомпанияси ходими бўлган учувчи 1 пакет марихуана моддаси билан қўлган олинди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар тарқатган.

Авиакомпанияда бу маълумот тасдиқланган ва учувчи дарҳол ишдан бўшатилгани билдирилган.

"Авиакомпания ходимларнинг алкоголь ёки наркотик моддалар қабул қилишига рухсат бермайди. Экипаж аъзолари бу борада доимий текширувдан ўтказиб борилади", дейилади авиакомпания матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, бу учувчи Москвадан Олмаотага парвозни амалга оширганидан кейин гиёҳванд модда билан қўлга тушган.