Россия президенти Владимир Путин Россия ва Қирғизистон ўртасидаги икки томон фуқароларининг ўз ҳудудларида бўлиш тартиби бўйича битимни ратификация қилиш борасидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Кремл сайтида хабар берилган.

"Келишувдан мақсад икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг бир мамлакатдан иккинчисига сафар қилишини тартибга солишдан иборат", дейилади хабарда.

Бу шартнома бир томонни ўз ҳудудига кирган иккинчи томон фуқаросини 30 кунгача рўйхатга ўтказиш мажбуриятидан озод этади.