Nissan компанияси кейинги йилда мутсақил бошқарувга эга бўлган янги серияли Qashqai автомобилини чиқаришни бошлайди. Кроссовер Европанинг мазкур техник янгиликка эга бўлган биринчи маркасига айланади. Бу ҳақда компания вакили Женева автосалони доирасида маълум қилиб ўтган.

Qashqai ҳайдовчига йўлнинг фақатгина маълум бир қисмида мустақил бошқариш имконини беради. Nissan ҳаракат давомида йўлдаги вазиятдан автоматик равишда бохабар бўлиб боради ва эҳтимолий тўқнашувларнинг олдини олади. Компания 2020 йилгача шаҳардаги тиғиз ҳаракатлар вақтида машинани мустақил бошқарадиган Inner-city технологиясини ишга туширишни режалаштирган.

Айнан ўша йилга бориб Renault-Nissan альянси автопилотли 10 дона автомобил чиқаришни режалаштирган.