Россия, Франция, Буюк Британия, Германия ва Италия давлат раҳбарлари телефондаги мулоқот орқали Суриядаги муаммоларни биргаликда муҳокама қилишди. Бу ҳақида Кремлнинг расмий сайтида эълон қилинди.

“БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган Россия-АҚШ келишувларига юқори баҳо берилди. Жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибига амал қилиш ўзининг биринчи натижаларини бермоқда ва Сурияда мамлакат бўйлаб БМТ шиори остида сиёсий мулоқотнинг тикланиши ҳам бошлангани кузатилмоқда”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, етакчилар тартибга солиш харитасини ҳам қўллаб-қувватлашди. Сурия ҳукуматининг парламент сайловларини ўтказиш бўйича қарори тинчлик ўрнатишдаги жараёнларга халақит бермайди.

Шунингдек, томонлар гуманитар ҳодисалар бўйича ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олишди.

“Улар мавжуд бўлган муҳим гуманитар муаммоларни ҳал этиш учун ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни тезлаштиришга тайёр эканлигини билдиришди”, - дейилади баёнотда.