Самарқанд шаҳри йўл хизмати шаҳар кўчаларини кенгайтириш ишларини бошлади. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар тарқатган.

Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш бўйича комплекс тадбирлар доирасида айни пайтда иккита марказий автомагистраль участкасида фаол ишлар олиб борилмоқда.

«Самйўллойиҳа» МЧЖ бош мутахассиси Баҳром Абдураҳмоновнинг айтишича, Буюк ипак йўли кўчасининг 600 метрли қисмида капитал реконструкция бошланган. Бу йўл белгиланган барча ишлар якунлангач, бу безакли панжара билан ажратилган олти полосали автотрассага айланади ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари янада яхшиланади.

Шунингдек, Ўзбекистон кўчасини Университет хиёбони ҳалқаси билан боғловчи кўчанинг 250 мертлик қисмида ҳам ишлар жадал олиб борилмоқда. Бу ерда икки томонлама ҳаракатга эга замонавий тезкор магистраль пайдо бўлади.