Saudi Arabian Airlines’нинг икккинчи учувчиси экипаж сардори парвоз пайтида вафот этгандан кейин самолётни бир ўзи қўндирди

Жаҳон 04 Март 2016 5174

Saudi Arabian Airlines авиакомпаниясининг иккинчи учувчиси Ар-Риёд аэропортига бортида 220 йўловчи бўлган самолётни экипаж сардори парвоз вақтида вафот этгандан кейин бир ўзи қўндирди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Биш шаҳридан Ар-Риёдга учаётган самолёт сардори самолётни қўндираётган вақтда юрак хуружидан вафот этган. Иккинчи учувчи бошқарувни ўзига олиб, самолётни эсон-омон қўндирган.

Учувчи дарҳол тез ёрдам бригадасини чақиртирган. Бироқ шифокорлар етиб келгунча сардор вафот этиб бўлган. Тахминларча, унинг ўлими бир онда юз берган.

Кўпроқ янгиликлар