Шоҳрух Гадоев ўз жамоаси билан Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланди

Спорт 04 Март 2016 2217

Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчилардан бири, айни вақтда Баҳрайн чемпионати вакили “Муҳаррақ” клубида тўп сураётган Шоҳрух Гадоев ўз жамоаси билан илк совринини қўлга киритди.

Баҳрайн Қирол кубоги ярим финал ўйинлари доирасида “Ал Нажма”ни қолидириб кетган “Муҳаррақ” жамоаси финал учрашувида азалий рақиби – “Ал Риффа”га қарши баҳс олиб борди. Бу ўйин “Ал Муҳаррақ”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Манама шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи мазкур жамоа эндиликда 32-марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланди.

Шоҳруҳ Гадоев учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва жамоаси муваффақиятига муносиб ҳисса қўша олди.

Кўпроқ янгиликлар