Туркия ва Греция ўзаро муносабатларни кескинлаштирувчи хатти-ҳаракатлардан қочиши керак. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу ўзининг грециялик ҳамкасби Никос Котзиас билан Афинада бўлган музокаралардан кейин айтган.

"Биз иккала томон Греция ва Туркия ўртасидаги муносабатлардаги муҳитни кескинлаштирувчи баёнот ва ҳаракатлардан қочиши керак, деб ҳисоблаймиз", деб айтди Човушўғлу ва икки давлат орасида ҳал қилиниши керак бўлган масалалар борлигини қўшимча қилди.

Човушўғлу Анқара НАТОнинг Эгей денгизини назорат қилишдаги иштирокини қўллаб-қувватлашини айтди. "Биз миграцион инқирозда ёрдам бериш учун Эгей денгизида ҳаракат қилаётган НАТО кучларини қўллаб-қувватлаймиз ва келгусида ҳам шундай қиламиз", деб айтди Човушўғлу.