Туркиянинг жануби-шарқидаги Нусайбин шаҳрида содир этилган яна бир теракт 2 полициячининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, полициячилар истиқомат қилувчи ётоқхона олдида бомба ўрнатилган автомобиль портлатилган. Портлаш ортидан бинога қарата гранатамётдан ўқ узилган. Полиция бунга жавобат ўт очган. Бино жиддий зарарланган, бинода ёнғин чиққан.

Ҳукумат бу ҳужум "Курдистон ишчилар партияси" томонидан содир этилганини иддао этмоқда.

Бундан олдинроқ, 3 март куни ҳам Истанбул шаҳрида 2 аёл жангари полиция маҳкамасига ҳужум уюштирган ва бир полициячини жароҳатлашганди. Улар бартараф этилган.