Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Франция ташқи ишлар вазирлиги қароргоҳида бўлиб ўтган "норманд тўртлиги" давлатлари вазирларининг суратга тушиш маросимида Россия ва Украина байроқларининг ёнма-ён турганидан саросимага тушиб қолди.

Маълум қилинишича, француз томони аввалги учрашувлар анъаналарини бузган ҳолда, Россия ва Украина байроқларини аввалгидек икки четда эмас, ёнма-ён жойлаштирган. Авваллари Европа мамлакатлари байроқлари марказда, Россия ва Украина байроқлари эса икки четда жойлаштириларди.

Бу ҳолат суратга олиш бошида Климкиннинг протокол фотосуратида қаерда туриш борасида иккиланишига олиб келган.

"Ёнма-ён туришга тўғри келади", деб айтди бу ҳолатга Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. Бу ҳақда мухбирлар хабар берди.