Хитойнинг ҳарбий бюджети 2015 йилга нисбатан 7-8 фоизга ошади, деб хабар бермоқда Reuters.

Бутунхитой халқ кенгаши вакили Фу Иннинг маълум қилишича, мамлакат ҳарбий бюджети бу йил ҳам оширилади, аммо ўтган йилникига нисбатан тезликда эмас.

Ўтган йилда Хитойнинг ҳарбий бюджети 135 млрд долларга оширилган, бу 2014 йилникига қараганда 10,1 фоизга кўпни ташкил этган эди.