Японияда Мексиканинг икки фуқароси катта миқдордаги метамфетамин гиёҳванд моддасини мамлакат ҳудудига олиб кирмоқчи бўлгани учун ҳибсга олинди. Жиноятчилар гиёҳванд моддани сополдан ишланган йўлбарс ҳайкали ичида олиб кирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Токио полиция бошқармаси маълум қилди.

Гиёҳванд моддалар Токионинг Нарита аэропортида божхона ходимлари Мексикадан келган самолётдаги юкни текшираётганларида аниқланган. Бундай кейин полициячилар самолётда келган шубҳали қути ортидан кузатишни бошлашган. Бу яшик Токио билан қўшни бўлган Тиба префектурасидаги Исуми шаҳридаги кўнгилочар марказлардан бирига олиб борилган. Жиноятчилар ҳайкал ичидан гиёҳванд моддани олаётган пайтда ҳибсга олинган.

Узунлиги 2 метр, вазни 400 кг бўлган йўлбарс ҳайкали ичида пакетларга қадоқлаб чиқилган 25 кг метамфетамин аниқланган. Полиция маълумотларига кўра, бу партиянинг "қора бозородаги нархи" 15 млн долларга яқинни ташкил қилади.

Охирги йилда Япония полицияси 422 кг метамфетамин моддасини мусодара қилган. Улардан ярмига яқини Японияга Мексикадан олиб келинган.