47 мамлакатда Зика вирусининг маҳаллий юқиши қайд этилди. Бу ҳақда Женева шаҳрида бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори ёрдамчиси Брюс Эйлвард хабар берди.

“47 мамлакатда Зика вирусининг маҳаллий юқиши қайд этилди”, деб эълон қилди Эйлвард.
Эйлварднинг сўзларига кўра, бу мамлакатлар орасидаги 9 та давлатда Зика вирусини Гийена-Барре синдромининг сони кўпайиб бориши билан, Бразилияда эса микроцефалиянинг кўпайиши билан боғлашмоқда.