Абу Дабида яшовчи Немо ва Дарко исмли дўстлар ўзларини синаб қўриш мақсадида ва соғлом турмуш тарзини сақлаш учун БАА пойтахти Дубай шахригача 125 км. масофани пиёда босиб ўтишмоқчи.

“Бу биз учун ажойиб машғулот бўлади – 120 км йўл пиёда учун жуда катта масофа. Биз ўз шаҳримиз ва Дубайни ўзимизнинг ҳикоя билан боғлаш ниятида эдик”, дейди 30 ёшлик Немо Стоянович.

Немо ва унинг дўсти Дарко компьютер олдида узоқ вақт ишлаб ўтиришганини ўйлаб, энди навбат тана ва идрокларини янгилаш зарурлигини тушунишган.

“Биз вақти билан спорт ўйинлари билан шуғулланиб турамиз, лекин биз ундан каттароқ машғулотни синаб кўрмоқчи бўлдик. Бизлар профессионал спортчилар эмасмиз, аммо ўзимизни синаб кўришга тайёрмиз”, дейди Немо ва Дарко.

Немонинг айтишига кўра, уларнинг узоқ масофага пиёда юришлари учун 25 соат кетар экан. “Биз бир қанча танаффузлар ҳам қилмоқчимиз ва масофанинг асосий қисмларини кечқурун юриб тугатишга қарор қилдик. Чунки кундуз куни жуда иссиқ ва машиналар кўп бўлади”, деб давом эттирди Немо.

Улар профессионал триатлончи Омар Нурдан узоқ масофага пиёда юриш учун қандай оёқ кийимларни кийишни, дам олишни ва керакли анжомларни қандай ташиш бўйича маслаҳатлар олишган.