БАА магнатлари дунёнинг топ-миллардерлари рўйхатидан жой олди

Жаҳон 05 Март 2016 8858

Ўн икки БАА резиденти Forbesнинг 2016 йилдаги миллиардерлар рўйхатига қиритилди ва улар маблағларининг умумий қиймати 36.2 миллиард долларга етди.

Журнал маълумотига кўра, магнатларнинг сони 2014 йилдан 2015 йиллар ичида 10 дан 12 тага кўпайган ва бойликларининг қиймати 34,1 миллиардан 36,2 миллиард долларга, яъни 2,1 миллиардга қўтарилган.

1. Мажид Ал Футтайм — 5 миллиард доллар


БАА 2015 йилги рўйхатининг биринчи ўрнини Мажид Ал Футтаим эгаллади. Дунё миллиардерларининг умумий рейтингида у 270-ўринни эгаллаган. Унинг холдинг компанияси савдо марказлари оператори ҳисобланиб, Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Ўрта Осиёдаги ва Амирликлардаги бир қанча савдо марказларига, бундан ташқари Carrefour гипермаркетларига эгалик қилади.

2. Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ал Гураир — 4.9 миллиард. доллар


Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ал Гураир ва унинг оиласи рейтингдаги кўрсаткичидан пастлаб, биринчи ўриндан иккинчи ўринга тушиб қолди. Forbes унинг бойлигини 6.4 миллиард доллардан 4.9 миллиард долларгача туширди. Нашр маълумотига кўра, бунинг сабаби, Абдуллоҳ Ал Гураир ўзининг учдан бир маблағини бир қанча таълим дастурларига сармоя киритганлиги экан. Унинг 1967 йилда ташкил этган Машриқ Банки (Mashreqbank) мамлакатдаги энг катта банкларнинг бири ҳисобланади.

3. Микки Жагтиани — 4.4 миллиард доллар


Учинчи ўринни асли ҳиндистонлик, лекин Дубайда яшовчи Микки Жагтиани 4.4 миллиард доллар билан эгаллаб турибди. Унинг жаҳондаги рейтинги 338-ўрин ҳисобланади. Унинг асосий даромади улгуржи савдодан бўлиб, Landmark Group компаниясига эгалик қилади. Компаниянинг Яқин Шарқ, Африка ва Ҳиндистонда тахминан 2000 атрофида дўконлари мавжуд. Компания йиллик даромади 6 миллиард долларни ташкил этган.

4. М.А. Юсуф Али — 4.2 миллиард доллар


БААдаги тўртинчи энг бой одам асли ҳиндистонлик, лекин Абу Дабида яшовчи М.А. Юсуф Али ҳисобланади. Унинг маблағи 2.5 миллиарддан 4.2 миллиард долларга кўтарилган ва дунё рейтигида у 737 дан 358-ўринга қўтарилган. М.А. Юсуф Али LuLu Group компанияси раҳбари ҳисобланиб, кўпгина арзон нархдаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи супермаркет, гиперсторлар ва озиқ-овқат дўкончаларини юргизади. Компания йиллик даромади 6.3 миллиард долларни ташкил этган.

5. Хусейн Сажвани — 3.2 миллиард доллар


Хусейн Сажвани бешинчи ўринни эгаллаб, бу йил рўйхатда ўз дебютини амалга оширди. У кўчмас мулкларни ривожлантирувчи Damac Properties компаниясини 2002 йил асос солиб, Дубай ҳукуматининг чет элликлар учун қўчмас мулкни сотиш имконияти берилганлиги ҳақидаги қароридан фойдаланиб, шаҳарнинг ривожланмаган қисмларини ривожлантириб, 38 қаватлик уй-жой комплексларини олти ой ичида сотишга эришган.

6. Абдуллоҳ Ал Футтайм — 3.1 миллиард доллар


Рўйхатда олтинчи ўринни эгаллаган Абдулла Ал Футтайм (дунё бўйлаб 549-ўрин) 3.1 миллиард долларга эгалик қилади. У эгалик қилувчи Al Futtaim Group конгломерати Toyota ва Honda автомашиналарининг БАА ва Мисрдаги дистрибютори ҳисобланади. Бундан ташқари, у Ikea, Toys "R" Us ва Marks & Spencer брендларининг франчайзингларига ҳам эгалик қилади.

7. Рави Пиллаи — 2.9 миллиард доллар


Абдуллоҳ Ал Футтаймдан кейинги ўринни Дубайда яшаб тадбиркорлик қилувчи Рави Пиллаи 2.9 миллиард доллар билан эгаллаган. Аслида фермернинг ўғли бўлган Рави, Яқин Шарққа кўчиб ўтиб, қурилиш билан шуғулланишни бошлаган. У эгалик қилувчи RP Group компанияси қурулишдан йилига 4.8 миллиард доллар даромад олади. У ўз олдига Дубайда 110 қаватлик бино қуриш мақсад қилиб қўйилган.

8. Саиф Ал Гураир — 2.2 миллиард доллар


Саккизинчи ўринни эгаллаган Саиф Ал Гураир, рўйхатдаги иккинчи энг бой инсоннинг укаси ҳисобланади. Унинг бойлиги 2.2 миллиард доллар (дунё бўйлаб 810-ўринда) деб баҳоланган. Al Ghurair Group холдингининг собиқ раиси бўлган, бундан ташқари у Машриқ Банки (Mashreqbank)нинг таъсисчиларидан бири ҳисобланади.

9. Санни Варкей — 1.9 миллиард доллар


Таълим магнати ҳисобланган Санни Варкей БААдаги бойлар рўйхатида 9-ўринни (дунё бўйлаб 949-ўрин) эгаллаган. Дунёдаги энг катта 12 та мактабга эгалик қилувчи KG-to-Grade оператори асосчисининг маблағи 1.9 миллиард доллар деб баҳоланган. Ҳозирда Санни Варкейнинг Ҳиндистонда 100 дан ошиқ мактаби мавжуд. Бундан ташқари, унинг мактаблари Яқин Шарқ, Европа, Африка ва Шимолий Америкада ҳам очилган.

10. Б.Р.Шeтти – 1.8 миллиард доллар


Ўнинчи ўринни соғлиқни сақлаш ва ҳалқаро пул ўтказмалари билан шуғулланувчи Б.Р.Шeтти эгаллади. Унинг бойлиги 1.8 миллиард долларни ташкил этди. Шeтти 1972 йил Абу Дабига кўчиб келган ва ўзининг тадбиркорлик империясини соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматлар билан кенгайтиришдан бошлаган. Унинг Лондондаги NMC Health компанияси энг катта соғлиқни сақлаш ташкилотларидан бири ҳисобланади.

11. Азад Мупен – 1.5 миллиард доллар


Азад Мупеннинг маблағи ўтган йилги ҳисоботдан 1.1 миллиардан 1.5 миллиардгача кўтарилган ва БААнинг бойлари рўйхатида 11-ўринни эгаллади. Унинг ҳам асосий меҳнат фаолияти ва даромади соғлиқни сақлаш соҳасидан бўлиб, Aster DM Healthcare компаниясига эгалик қилади. Унинг компанияси Яқин Шарқда ва Ҳиндистонда энг йирик соғлиқни сақлаш бўйича хизматлар таклиф қилувчи ташкилотлардан бири ҳисобланади. Унинг қўлида 1000 ортиқ доктор ишлайди ва ташкилот йилига тахминан 10 млн мижозни қабул қилади.

12. Жой Алуккас — 1.1 миллиард доллар


Қисқа рўйхатни заргарлик дўконларига эгалик қилувчи Жой Алуккас тугатди. Унинг Ҳиндистонда, Яқин Шарқда, Жануби-Шарқий Осиёда ва ҳаттоки Буюк Британияда 105 дан ортиқ заргарлик дўкони мавжуд. Бундан ташқари, унинг қизиқишлари орасига кўчмас мулк, ипак, савдо марказлари, пул айирбошлаш ва ҳашаматли авиация ҳам киради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар