Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва Petrobras энергетик компаниясидаги коррупция иши бўйича 3 соат сўроқ қилингандан кейин полиция бўлимини тарк этди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Да Силва полициядан чиққандан кейин у ҳеч нарсадан қўрқмаслигини ва тергов "саҳналаштирилганини" айтди.

Прокуратурада собиқ президентга унинг коррупцион схемага алоқадорлиги ҳақида 39 бетлик исботлар борлигига қарамасдан ҳеч қандай айблов қўйилмагани маълум қилинди.

Аввалроқ да Силва коррупция иши бўйича ҳибсга олингани маълум қилинганди.