АҚШ Украинага Донбассдаги можаролар бошланганидан буён 265 миллион доллар ажратгани маълум қилинган. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирининг Россия, Украина ва Евросиё масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Карпентернинг маълумотига асосланиб, RNS хабар бермоқда.

«Можаролар бошланганидан бери АҚШ Украинага 265 млн доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу маблағлар турли йўналишларда, жумладан, ўқув-машғулотлари учун ҳамда тунги кўриш мосламасидан радар қурилмаларига қадар, рациялар, автомобиллар ва патруль қайиқлари учун сарфланди», — деди Карпентер.

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг вазифаси Украина кучларини жанговар тайёргарлигини оширишдан иборат.