Гарварднинг ҳуқуқ мактаби қулликка алоқадор бўлган гербини ўзгартиради

Жаҳон 05 Март 2016 1743

Гарварднинг юридик мактаби XVIII асрдаги қуллар устидан ҳукмронликка боғлиқ бўлган расмий гербини ўзгартиради.

“Биз ҳуқуқ мактабининг ўз расмий эмблемаси бўлиши кераклигига ишонамиз. Лекин у мазкур даргоҳнинг қадр-қимматини ўзида акс эттириши лозим. Ҳозирги герб бу талабга жавоб бермайди”, - дея таъкидлайди ўқитувчилар, талабалар ва битирувчилардан иборат ташаббусчи гуруҳ аъзолари.

Мактаб ўз қарорини университет маъмурияти – “Гарвард” корпорациясида эълон қилган. Бироқ бу ташаббус қачон расмий тарзда амалга оширилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.
“Жуда ҳам кўп инсонлар гербдаги сурат ҳозирги замон талабига жавоб бермайди, деб ҳисоблайди. Улар суратда қуллик билан ўзаро боғлиқликни кўришмоқда”, — деб изоҳ берди Гарварднинг ҳуқуқ мактаби профессори Брюс Манн.

Гарварднинг ҳуқуқ мактаби герби расмий тарзда 1937 йилда қабул қилинган. Унда учта буғдой дастаси ва мактаб шиори - Veritas (лотинча — ҳақиқат).

Кўпроқ янгиликлар