Мутлақ жангчилик чемпионатининг (UFC) ўрта енгил вазндаги чемпиони Конор Макгрегор америкалик Нейт Диасга қарши ўтказадиган жанги учун рекорд даражадаги гонорар олади, деб хабар бермоқда mmaboxing.ru нашри.

Макгрегорнинг гонорари пулли намойишлардан фоизлар, хомийлик тўловлари ва бонуслар ҳисобга олинмаган ҳолда 1 млн долларни ташкил қилади. 27 ёшли ирландиялик жангчи бундай катта гонорар олаётган биринчи жангчи бўлади. Унинг рақиби Нейт Диаснинг кафолатланган гонорари эса 500 минг долларни ташкил қилади.

Макгрегор ва Диас ўртасидаги жанг 6 мартга ўтар кечаси Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Жангда UFC чемпиони унвони учун кураш олиб борилади.

Макгрегор фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, улардан 19 тасида ғалаба ва 2 тасида мағлубиятга учраган. 30 ёшли Диас эса 28 та жангдан 18 тасида ғолиб, 10 тасида мағлуб бўлган.