Маълумки, 2015 йил 11 октябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига ассоциациялашган аъзо сифатида қабул қилинган эди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро ташкилот фаолияти билан янада чуқурроқ танишиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Брюссель шаҳрига (Бельгия Қироллиги) ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари ҳамда экспертлари билан қатор учрашувлар ўтказиб, уларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ходимлар манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан батафсил таништириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида келгусидаги вазифаларни муҳокама этишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси 162 та давлатдаги 176 млн. нафардан ортиқ касаба уюшмалари аъзоларига эга бўлган 328 та миллий касаба уюшмалари марказларини бирлаштиради, деб хабар беради Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати.