Плутондан қор топишди

Жаҳон 05 Март 2016 4595

New Horizons станцияси Плутон чўққиларида метан қорлари йиғилган тоғ занжирларини топди. Экзотик рельфлар норасмий номланган Ктулху минтақасида жойлашган. Бу ҳақида НАСАнинг расмий сайтида хабар берилган.

Ўрганилган тоғ ён бағри Ктулху жанубий-шарқида жойлашган бўлиб, баландлиги 420 километрни ташкил қилади. Унинг энг юқори қисми кратер ва чўққилар кетма-кетлигини ўз ичига олади.

Олимлар тахмин қилишича, қор Плутон атмосферасининг юқори қисмида муз кўринишида чўкувчи метан билан шаклланган. Паст чўққиларда бу каби кўринишлар кузатилмади.

Олимлар томонидан тақдим этилган сурат ҳажми пикселига 680 метрни ташкил этади. Суратда узунлиги 450 километр ва кенглиги 225 километр бўлган митти сайёранинг юза майдони тасвирланган. Бу тасвир New Horizons Плутон сайёрасидан 33,9 минг километр масофадан, унга максимал даражада яқинлашишга 45 минут қолганда суратга олинган.

Ктулху минтақаси митти сайёра экваторининг ғарбий қисмидан ёйилиб, Спутник платосидан бошланади. Минтақа узунлиги уч минг километрга етади, кенглиги эса 750 километрга тенг. Бу ўлчам АҚШнинг Аляска штатининг ўлчамидан бир оз кўпроқ.

New Horizons сайёралараро станцияси 2015 йилнинг 14 июлида Плутонга энг яқин масофага яқинлашган ва 2019 йилга келиб, 2014 MU69 планетоидига яқинлашади. Станциянинг асосий вазифаларидан бири, Плутон сайёраси ва унинг йўлдоши Харонни ўрганиб чиқиш ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар