Польша президенти Анджея Дуданинг автомобили Польшанинг жанубидаги йирик автомагистраль четидаги қияликка тушиб кетди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

"Машина бошқаруви йўқотилиб, йўл четидаги қияликка тушиб кетди, ҳеч ким жабр кўрмади", деб айтди Дуда TVN24 телеканали эфирида. Унинг айтишича, "назарий жиҳатдан бу бўлиши керак эмас эди".

Таъкидланишича, бу воқеа BMW автомобилининг ғилдиракларидан бири тешилгани сабаб юз берган бўлиши мумкин.

Польша ички ишлар вазири президент машинаси мунтазам текшириб турилганини айтди. "Машинадан бир неча йил фойдаланилган, бу воқеа бўлиши мумкин эмас эди, бироқ у бўлди", деб айтди у TVN24 телеканалига.

Польша полицияси воқеани тергов қила бошлади. Таъкидланишича, Дуда ўз йўлини бошқа машинада давом эттирган.