Рамзон Қодиров: Руслан Чагаев Юлдуз Усмонова тимсолида уни қўллаб-қувватлаётган бутун Ўзбекистонни кўрди

Жамият 05 Март 2016 17292

Бугун 5 мартда Руслан Чагаев Чеченистон пойтахти Грознийда австралиялик боксчи Лукас Браун билан жанг қилади. Чагаев WBA талқини бўйича чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Шу муносабат билан 4 мартда Грознийдаги ресторанлардан бирида боксчиларнинг вазнини ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров шу муносабат билан катта базм дастурхони ёзди. Базмга таклиф қилинган меҳмонлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ҳам бўлди ва у саҳнада "Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон" қўшиғини куйлаб берди.

Рамзон Қодиров ижтимоий тармоқлардан биридаги саҳифасида шу сабабли Юлдуз Усмоновага ўз миннатдорчилик сўзларини билдирди.

"Ассалому алайкум! Менинг қадрли ОҒАМ Руслан Чагаев ўзининг оиласи билан Германияда яшаб, машғулот ўтказмоқда, "Ахмат" боксёрлик клуби номидан жанг қилмоқда. Унинг Ватани, унинг Ота макони – Ўзбекистон! Мен биламанки, Руслан бу давлатни бутун қалби билан севади! Бугун Русланнинг ҳаётида катта ҳодиса – кечки пайт WBA версияси бўйича ўта оғир вазн тоифасида энг кучли боксчилардан бири Лукас Браун билан жанг бўлади! Грознийдаги "Сафия" тантаналар саройида вазнни ўлчаш маросимида Руслан кутилмаган туҳфа олди – уни қўллаб-қувватлаш учун ўзбек эстрадаси юлдузи, миллионлаб одамларнинг севимли хонандаси, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ташриф буюрди. У Ўзбекистон ҳақида "Давом-давом" қўшиғини куйлаб берди. Ишончим комилки, Руслан бундан янада руҳан тетиклашди. Уни кузатаётиб, Руслан саҳнада уни бу масъулиятли онда қўллаб-қувватлаётган бутун Ўзбекистонни кўрди! Мен Юлдузга бундай қўллаб-қувватлаши учун миннатдорчилик билдирмоқчиман!", деб ёзди Қодиров.

Чагаев иштирокидаги бокс кечаси МАТЧ-ТВ телеканали орқали Тошкент вақти билан соат 00:00 дан эфирга узатилади.

 

#Repost @kadyrov_95 with @repostapp.・・・Ассаламу алайкум! Мой дорогой БРАТ Руслан Чагаев со своей семьёй живёт и тренир...

Опубликовано Nilufar Usmonova 5 марта 2016 г.
Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар