АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Бен Карсон ўзининг сайловолди кампаниясини тўхтатди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда у Мэриленд штатидаги консерваторлар анжуманида маълум қилди.

"Бу ерда мени яхши кўрадиган одамлар кўп, лекин улар менга овоз бермайдилар", деб айтди Карсон.

Карсоннинг айтишича, у ўз кампаниясининг келажагини кўрмаяпти. "Мен кампаниямни тарк этаётганимга қарамасдан, мамлакатни қутқаришга уринишларга ўз ҳиссамни қўшишда давом этаман", деб айтди Карсон.

Карсон 3 мартда Fox News телеканалидаги дебатларда иштирок этмади.

Президентлик пойгасида республикачилардан миллиардер Дональд Трамп, сенатор Тед Круз, сенатор Марко Рубио ва Огайо губернатори Жон Кейсик иштирок этишда давом этмоқда.