АҚШнинг SpaceX компанияси бортида SES-9 сунъий йўлдоши бўлган Falcon 9 ракета-ташувчисини фазога учирди, деб маълум қилинмоқда компания твитерида.

Ракета Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари космодромидан маҳаллий вақт билан соат 18.35 да учирилган.

Ракета оғирлиги 5,3 минг кг келувчи SES-9 коммуникацион йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак. Сунъий йўлдош Boeing Satellite Systems компанияси томонидан қурилган ва 15 йил ишлашга мўлжалланган.

Аввалроқ ракетанинг парвози 4 маротаба турли сабабларга кўра қолдирилган эди. Охирги марта ракета учирилиши 1 март куни кучли шамол туфайли қолдирилганди.