Тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ Аргентинадаги бутун бир шаҳарни ўмариб кетди

Жамият 05 Март 2016 6012

Қуролланган тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ Аргентинадаги унча катта бўлмаган бутун бир шаҳарни ўмариб кетди, деб хабар бермоқда El Heraldo.

Нашр берган ахборотга кўра, жиноятчилар шаҳарнинг мэрияси, банки, почтаси, суди ва ҳатто полиция маҳкамасида ўғирлик содир этган. Воқеа мамлакатнинг Санта-Фе провинциясидаги Бернардо-де-Иригоен шаҳрида содир бўлган. Шуни алоҳида келтириб ўтиш лозимки, шаҳарда бор йўғи 1,8 минг киши истиқомат қилади.

Бошида қароқчилар полиция маҳкамасига кириб, у ерда “қуролланишади”. Сўнгра пул сақланадиган бошқа ерларга бирма бир “ташриф буюришади”. Улар судга келиб, судьяни ҳам ўмаришади. Жиноятчилар қўлга киритган умумий сумма 250 минг песони (тахминан 16 минг доллар) ташкил этади.

Улар 1 млн песо (65 минг доллар) қийматида пенсия пуллари ортилган машинани ҳам кутишади, аммо айнан ўша дамда машина келмайди.
Воқеа сўнгида жиноятчилар ва полиция ўртасида “қувлашмачоқ” бошланади. Улардан бири отиб ўлдирилган, қолган уч жиноятчи эса пуллар билан яширинишга муваффақ бўлган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар