Вьетнамлик аёл иккита турли отадан эгизаклар кўрди

Жаҳон 05 Март 2016 20371

Вьетнамда икки турли эркакдан эгизак фарзанд кўриш ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда Tuoi Tre News портали. Бундай ҳодиса жуда кам учрайди.

Ханойдаги ирсий таҳлил ва технологиялар маркази директори Нгуен Тхи Нганинг айтишича, 2016 йил февраль бошида унга янги туғилган эгизакларнинг биологик отасилигини текширишни истаган эркак мурожаат қилган. Эркакнинг яқинлари эгизаклардан бири отаси ва эгизига умуман ўхшамаслигини айтишган. Ирсий таҳлил эгизакларнинг онаси бир аёл эканлигини, бироқ унинг турмуш ўртоғи фақатгина эгизаклардан бирининг отаси эканлигини тасдиқлаган.

Фанда гетеропатерналь суперфекундация деб аталувчи бу ҳодиса бир неча омилларнинг бир вақтда юз беришидагина содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг юз бериши жуда кам учрайди. Нгуеннинг айтишича, у ўз амалиётида бундай ҳодисага бир марта дуч келган, дунёда эса бор-йўғи 10 та бундай ҳолат қайд қилинган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар