Хитой янги беш йилликда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиш даражасини ҳар йили 6,5 фоиз ёки ундан юқори таъминлашни ният қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу муносабат билан мамлакатнинг қонун чиқарувчи юқори ташкилоти бўлмиш парламент сессиясида келгуси беш йилликда Хитойни иқтисодий ривожлантириш мақсадида янги режа тақдим этилган.

Маълум бўлишича Хитой ҳукумати ҳам иқтисодий ўсиш учун хизмат кўрсатиш соҳасига инвестиция йўналтиришни мақсад қилган.

Сессияда 13-беш йилликда мамлакатни 2016 йилдан 2020 йилга қадар иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш режаси тақдим этилган. Ҳужжатнинг якуний версияси Бутунхитой халқ вакилларининг кенгашига (парламент) икки ҳафта ичида тақдим этилиши керак.