Англия Премьер-лигасининг 29-турида "Вест Бромвич" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Саломон Рондон 66-дақиқада ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Учрашунинг 1-бўлимидаёқ 2 та сариқ карточка учун манкунианликлар яримҳимоячиси Хуан Мата майдондан четлатилди.

Луи ван Гал шогирдлари 29 та турдан кейин 47 очко билан 6-ўринни эгалламоқдалар, "Вест Бромвич" эса 39 очко тўплаб, 11-ўринга кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси. 29-тур
Вест Бромвич Альбион – Манчестер Юнайтед – 1:0
Голлар: Рондон, 66 (1:0).
Четлатиш: Мата, 26 (МЮ)

Шунингдек, яна бир учрашувда "Ливерпуль" меҳмонда "Кристал Пэлас" билан учрашди ва 1:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Майдон эгалари 2-бўлим бошида Жозеф Ледли голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. 62-дақиқада мерсисайдликлар 10 киши бўлиб қолдилар, майдондан Жеймс Милнер четлатилди. Бироқ шунга қарамай, ливерпулликлар ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилдилар. 72-дақиқада Роберто Фирмино ҳисобни тенглаштирди, қўшимча вақтда эса меҳмон жамоа пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва уни Кристиан Бентеке бехато амалга оширди.

Айни вақтда "Ливерпуль" 44 та очко билан 7-ўринни, "Кристал Пэлас" эса 33 очко билан 15-ўринни эгалламоқда.

Кристал Пэлас – Ливерпуль – 1:2
Голлар: Ледли, 48 (1:0); Фирмино, 72 (1:1); Бентеке, 90+6 (1:2, пен).
Четлатиш: Милнер, 62 (Ливерпуль).