6 март куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан 95 км масофадаги Ҳилла шаҳрида (Бобил вилояти), назорат пункти олдида амалга оширилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 60 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан олдинги хабарларда террорчи ҳудкуш ўзи бошқараётган юк машинасини портлатиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани ҳамда 34 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Бу теракт вақтида атрофдаги биноларга ҳам жиддий зарар етган, йўлдаги ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.

Қайд этилишича, бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.