Чагаев – Браун жангида вақт ҳисоблагичлари Руслан Чагаев фойдасига ишлади

Спорт 06 Март 2016 26099

Sovsport.ru портали 5 март куни Грознийда Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жанг вақтида кузатилган ноодатий ҳолат ҳақида хабар берди. Хабарда айтилишича, Чагаев – Браун жангида 6-раунд белгилангандан 16 сония узоқроқ, 7-раунд эса 43 сония камроқ давом этгани қайд қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жангнинг 10-раундида Чагаев кучли зарба ўтказиб юборди ва оёққа тургач яна бир неча зарбаларни ўтказиб юборгандан кейин рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Шу тариқа Браун техник нокаут билан жанг ғолиби деб топилди.

Жангнинг 6- ва 7-раундларида эса ноодатий ҳолат кузатилгани қайд қилинмоқда.

6-раунднинг 2-дақиқа 22-сониясида Чагаев Браунни нокдаун ҳолатига учратди, бироқ зарба Браунни мувозанатдан чиқара олмади. Бу ерда кўпроқ Браун оёғида нотўғри ҳаракатлангани нокдаунга сабаб бўлган. Чагаевда рақибини янада мушкул вазиятга туширишга анчагина вақт бор эди. Қоидага кўра, вақт ҳисоблагичи раунд тугашига 10 сония қолганда экранлардан йўқолади. Шу вақт оралиғида Чагаев рақибига бир нечта зарба беришга улгурди. Кейинроқ аниқланишича, қолган 10 сония ўрнига жанг 16 сонияга узоқроқ, яъни 26 сония давом этган.

Бу ерда секундант-ҳакам вақтни ҳисоблашда янглишган бўлиши мумкин, деб тахмин қилиш ҳам мумкин. Бироқ 7-раундда вақтнинг нотўғри ҳисобланиши яна бир бор кузатилди. Бироқ энди раунд белгилангандан узоқроқ эмас, балки анчагина қисқа давом этди. Чагаев раунднинг бошида ва ўртасида бир нечта зарбаларни ўтказиб юборди ва раунд кутилмаганда 43 сонияга камроқ давом этди. Яна Чагаев фойдасига.

"Жангни шарҳлаётган Григорий Стангрит ва Борис Скрипконинг бу ҳолатдан тиллари калимага келмай қолгани исталган сўзлардан кўра вазиятнинг қалтислигини яхшироқ изоҳлайди", дейилади хабарда.

Қандай қилиб шундай хатога йўл қўйиш мумкин, деган саволлар туғилди. Бирор томонга 5 сонияга адашиш мумкиндир, бироқ шундай катта фарққа адашиш ақлбовар қилмас ҳолатдир, дейилди. Замонавий боксда ҳали бундай ҳолат кузатилмаган.

Кўп йиллик тажрибага эга рефери Пэт Расселл шу тариқа Тимоти Брэдли – Жесси Варгас жангини тўхтатганди. Кейинроқ торрентларда бу борада "Жанг тўлиқ юкланмаган, охирги 5 сония қани?", деган киноялар ҳам билдирилганди.

Бироқ Грознийда юз берган ҳолат "ҳеч қандай дарвозага сиғмайди", деб таъкидланмоқда порталда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34130 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72361 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10502 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136463 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 24 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 279 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 128 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 282 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар