Руслан Чагаев супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версиясига кўра мунтазам жаҳон чемпиони унвони учун австралиялик Лукас Браунга қарши жангда мағлубиятга учрагач, унинг жамоаси шикоят билан мурожаат қилaди.

Эслатиб ўтамиз, Чагаев 5 март оқшомида Грозний шаҳрида ўтказилган жангнинг 10-раундида рефери томонидан техник нокаут ёзилиши туфайли мағлубиятга учради.

"Мен ўз менежеримга бу жанг натижасига апелляция берилишига розилик билдирдим. Мен бу жангни барвақт тўхтатиш учун асос бор эди деб ўйламайман. Мен зарба ўтказиб юборганимдан кейин йиқилдим, лекин тура олдим. Бошим айлангани ҳам йўқ эди. Жангни ўша вазиятда тўхтатишга ҳожат йўқ эди. Мен жанг қилиш учун чиққандим, бокснинг бошқа спорт турларидан фарқи бор. Боксчилар охиригача курашамиз", дея Чагаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС нашри.