Чўкиб ўлган болакайнинг ўлимида икки суриялик алоқадор деб топилди

Жаҳон 06 Март 2016 3137

Туркия суди 4 март куни икки сурияликни беш одамнинг чўкиб ҳалок бўлишида иштирокчи сифатида айбдор деб топиб тўрт йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳалок бўлганлар рўйхатида жонсиз танаси қирғоққа чиқиб қолган Айлан Курдийнинг ҳам исми бор, деб хабар беради Dogan ахборот агентлиги.

Айнан ўша болакайнинг сурати ўтган йилнинг сентябрь ойида катта шов-шувларга сабаб бўлган, деярли бутун дунёнинг раҳмини келтирган ва албатта, муҳожирлар тақдирига муносабатни қайта кўриб чиқишга ундаган эди.

Тўлқинлар танасини Туркиянинг жануби-ғарбий қирғоғига чиқариб қўйган уч ёшли Айлан онаси ва акаси билан қайиқда Грецияга етиб олишга уринган муҳожирлар билан бирга ҳалокатга учраган.

Икки нафар сурияликнинг ҳар бирига онгли равишла ўлимга олиб келувчи ҳолатга сабаб бўлгани учун 4 йилу икки ойлик қамоқ жазоси тайинланди.

Айланнинг ўлимидан сўнг Сурия ва бошқа мамлакатлардан оқиб келаётган юз минглаб муҳожирлар муаммосининг янада кескинлашуви юзага келди.

Европа Иттифоқи Кенгаш раиси Дональд Туск душанба (7 март) куни бўладиган ЕИ саммити олдидан муҳожирлар муаммосини ҳал этишда яқинроқ ҳамкорликка эришиш мақсадида 4 март куни Туркияга ташриф буюрди.

Европа Иттифоқига аъзоликка даъво қилаётган Туркияни Европага ўтиш имконияти мавжудлиги сабаб қочқинларни ўз ҳудудига киритмасликка ундамоқда. Туркия Суриядаги фуқаролик уруши оқибатида беш йил ичида ўртача 2,5 миллион қочқинларни қабул қилган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар