Футболда қўшимча бўлимларда 4-ўйинчини алмаштириш қоидаси синовдан ўтказилади

Спорт 06 Март 2016 2157

Футбол уюшмалари халқаро кенгаши (ИФАБ) футбол учрашувининг қўшимча бўлимларида 4-ўйинчини захира ўйинчи билан алмаштириш қоидасини синовдан ўтказишга розилик берди, деб хабар берилмоқда ФИФА расмий сайтида. 

Бундан ташқари, кенгаш яқин икки йил ичида "уч карра жазолаш" қоидасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда ушбу қоидага кўра, рақиб ўйинчига қулай позициядан гол уришга халақит қилиш мақсадида қоидабузарликка йўл қўйган ўйинчи 11 метрлик жарима, майдондан четлатиш ва дисквалификация билан жазоланади.

"Агар дарвозабон ёки ҳимоячи ўз жарима майдонида қоидани оддий курашда бузган бўлса, энди ҳакам ўйинчига қизил эмас, фақатгина сариқ карточка кўрсатади. Бироқ кескин қоидабузарлик ёки очиқчасига қўполлик аввалгидек қизил карточка билан жазоланади. Бу ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июнидан кучга киради ҳамда Евро-2016 ва Америка кубогида жорий қилинади", деб айтди ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино.

Аввалроқ ИФАБ футболда видеотакрорлар тизимини синовдан ўтказишни маъқуллагани маълум қилинганди. Унга кўра баҳсли вазиятлар хоккейдаги каби видеони қайта кўриш орқали ҳал қилинади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар