Янги флагман смартфонларининг пайдо бўлиши билан ҳар доим улар устида ҳар хил қаттиқ синовлар ўтказилади. Уларни эса компания ходимларининг ўзи эмас, балки мустақил экспертлар томонидан амалга оширилади. Бу сафар блогерлар февраль ойида тақдим этилган Galaxy S7 смартфонининг IP-68 сувга чидамлилик стандартини текшириб кўрдилар. Солиштириб кўриш учун, унинг ҳамроҳликка iPhone 6s смартфонини мисол қилиб олишди. Apple компанияси расмий тарзда iPhone 6s смартфонила сувга чидамлилик стандарти борлигини эълон қилмаган бўлсада, қурилманинг асосий портлари силикон қўйилмалари билан ҳимояланган.

Galaxy S7 ва iPhone 6sларни сув тўлдирилган идишга солиб, яна чиқариб олиб қурилмаларнинг ишлаб кўриш қобилиятлари текширилди. Шу синов 15 минут давом этганидан сўнг, “олмали смартфон” синовга чидай олмай блогерлар смартфондан сувни чиқариб олишга мажбур бўлишди.

Apple iPhone 6s учун бундан ҳам хавфлироқ синов қайнаган сувга солиб кўриш бўлди. 20 сония ўтиб смартфон қизиганидан ўчиб қолди. Galaxy S7 эса бир дақиқагача қайнаб туриб ўчиб қолди.

Лекин Жанубий Кореялик смартфон қуритилгандан кейин ёқилиб ишни давом эттирди, iPhone 6s эса ҳаёт аломатлирини беришдан бош тортди.