Испания чемпионати, 28-тур: "Реал" "Сельта"га 7 та тўп урди

Спорт 06 Март 2016 3811

Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчилари Испания чемпионатининг 28-турида ўз майдонларида "Сельта"ни 7:1 ҳисобида тор-мор этдилар.

Қироллик клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду покер (4 та гол) амалга оширди. Шунингдек, "Реал" сафида Пепе, Хесе ва Гарет Бэйл ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди. Меҳмонлар сафида престиж голини Яго Аспас киритди.

Таъкидлаш жоизки, Роналду Примера тарихида 250 та гол урган 3-ўйинчи бўлди.

Шу тариқа "Реал" 60 очко жамғариб, мусобақа пешқадами “Барселона” билан фарқни 9 очкогача қисқартирди, бироқ каталонияликларда захирада битта ўйин бор.

Испания Примераси, 28-тур
Реал Мадрид – Сельта – 7:1
Голлар: Пепе, 41 (1:0); Роналду, 50 (2:0); Роналду, 58 (3:0); Аспас, 62 (3:1); Роналду, 64 (4:1); Роналду, 76 (5:1); Хесе, 77 (6:1); Бэйл, 81 (7:1).

Кўпроқ янгиликлар