Украиналик учувчи Надежда Савченконинг асирда сақлаб турилганига қарши Киевда норозилик намойишлари давом этмоқда. "111 Украина" агентлиги томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, намойишчилар Россия элчихонаси биносига қарата тухумлар улоқтиришган.

Қайд этилишича, намойиш иштирокчилари тухумларни улоқтириш давомида "Надеждани озод қилинг" шиорларини ҳайқиришган. Элчихона олдида юздан ортиқ киши тўплангани айтилмоқда.

Айни вақтда элчихонани қўриқлаш ишлари кучайтирилган.