«Лестер» Англия чемпионатининг 29-турида «Уотфорд»га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, «тулкилар» яқин таъқибчи - «Тоттенҳэм»дан яна 5 очкога ўзиб кетишди.

Айтиш жоизки, фақатгина АПЛнинг биргина жамоаси 29-турдан кейин беш ва ундан ортиқ очко фарқига ўзиб кетиб, якунда чемпионат ғолибига айлана олмаган. Айни вақтда учинчи ўринда бораётган «Арсенал» жамоаси 2002/03 йилги мавсумда шундай натижа қайд этганди.