Путин биринчи аёл-космонавтни туғилган куни билан табриклади

Жаҳон 06 Март 2016 2224

Россия президенти Владимир Путин дунёнинг биринчи аёл-космонавти Валентина Терешковани туғилган куни билан шахсан қутлаб, унинг метин иродаси ва фаол хаёт тарзига ҳурматини билдирди.

“Сизни ҳақли равишда ёрқин, ўзига хос шахс, миллий ва жаҳон космонавтикасининг ҳақиқий афсонаси сифатида эътироф этадилар. Кучли характер, чуқур билим, фаол хаётий ва фуқаролик ёндошувингиз Сизга ўз мақсадларингизга эришиш, бой касбий ва ижодий қобилиятингизни намоён этишга доимо ёрдам берган”, - дейилади табрик телеграммасида.
Давлат раҳбари фазогир аёлга омад, саломатлик ва барча яхши ниятларни тилади.

Дунёнинг биринчи аёл-космонавти Валентина Терешкова 1937 йил 6 март куни туғилган, бу йил у 79 ёшга тўлди.

Кўпроқ янгиликлар