Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонга ноқонуний тарзда 129 та смартфон олиб ўтмоқчи бўлганда чегарада қўлга олинди, деб хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизматига иқтибос келтирган ҳолда Sputnik Киргизстан нашри.

Қирғизистоннинг Ола-Бўка чегара отряди ходимлари қоидабузарни ноқонуний юкни расмий ўтказиш пунктидан бошқа жойдан олиб ўтмоқчи бўлганда қўлга олишди.

"Қирғизистон фуқароси Қирғизистондан Ўзбекистонга умумий қиймати 2 млн сомлик (26 минг долларга яқин) 129 дона Samsung Galaxy смартфонини олиб ўтмоқчи бўлганда қўлга олинди. Шунингдек, унинг ёнидан 1 млн сомга (13 минг доллар) яқин тиббий воситалар топилган", дейилмоқда хабарда. 

Қоидабузарнинг шахсни тасдиқловчи бирорта ҳам ҳужжати бўлмаган. Қоидабузарлик расмийлаштирилгандан кейин қоидабузар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари қўлига топширилди.