Россиялик, қозоғистонлик ва мўғилистонлик сайёҳлар гуруҳини Сеул аэропортининг ертўласида 3 кун давомида овқатсиз ва сувсиз ушлаб туришди.

30 кишидан иборат бу гуруҳни ҳеч қандай сабабларсиз Жанубий Кореяга киритишмаган. Россияликларни Сеул аэропортида ушлаб қолишган, шу 3 кун ичида уларни ташқи дунёдан айириб қўйишган, ҳаттоки консул билан ҳам учраштирмай депорт қилиб юборишган.

Михаил исмли россиялик Россиядаги сайтлардан бирига оғир шароитларда сақланишаётганлиги ҳақидаги видеони жўнатган.

Михаилнинг таъкидлашича, у билан бирга ватандошлари ҳам, Сурия ва Мисрдан келган қочқинлар ҳам сақланган. Уларнинг ҳеч қайсиси қариндошлари билан боғлана олишмаган, чунки хонада ҳеч қандай алоқа воситаси бўлмаган.

Бундан ташқари, уларни овқат билан таъминлашмаган. Озиқ-овқат учун нархлар долларда бўлган: “Доширак”нинг нархи – 10 доллар, кутиб турувчилар учун бериладиган текин гамбургер ҳам – 10 доллар бўлган.

Фақатгина уч кун ўтиб, россияликлардан бири Wi-Fi алоқасини топиб, Россия билан боғлана олган. Шундан кейингина, россияликларни ўз ватанларига жўнатиб юборишган.

YouTube порталида жойлаштирилган бошқа бир видеодан кўриш мумкинки, кичик ертўла хонада кўпгина одамлар сиқилиб қолишган, улар ҳаттоки стол ва пол устида ҳам ухлашгани акс эттирилган.

"Бу ерда россиялик, қозоғистонлик ва мўғилистонлик сайёҳлар. Шароитлар дўзахнамо. Ахир биз Жанубий Кореяга саёҳат мақсадида келган сайёҳлармиз. Буни қандай тушиниш мумкин? Овқат беришмайди, сув беришмайди ва ўз ҳаракатларини изоҳлашмайди. Таржимон ҳам йўқ. Иккинчи тунда ухлашимга жой топилмади. 21 асрда ҳам шундай бўлиши мумкин экан. Ҳатто ҳожатхонага чиқишга рухсат йўқ", дейди видео муаллифи.