Словениялик скейтбордчи электр скейтбордда тезлик рекордини ўрнатди

Спорт 06 Март 2016 1424

Скейтбордчи Мишо Эрбан электр скейтбордда 95,83 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб, бундай турдаги ҳаракатланиш воситаларида тезлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Унинг бу натижаси Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Спортчи бу ютуққа эришиш учун Словениянинг Next Generation Vehicles стартапи томонидан яратилган скейтборддан фойдаланди. Скейтборд икки йил давомида ясалган. У ҳар бир ғилдиракка ўрнатилган 4та электромотор ва икки комплект батареялар билан жиҳозланган. Батареялар қайта қувватлашсиз 10-15 км йўл босишга имкон беради. Аккумуляторларни тўлиқ қувватлаш учун 1,5 соат вақт талаб этилади. Скейтборд симсиз бошқарув пульти ёрдамида бошқарилади.

Рекорд Словениянинг Пиран шаҳридаги аэродром ҳудудида ўрнатилди. Электр скейтборд яратувчиларининг айтишича, келажакда бундай скейтбордларнинг махсус пойга сериясига асос солиш режалаштирилмоқда.

Эрбан аввал ҳам Гиннесс рекордини ўрнатганди. 2012 йилда у скейтбордда тоғдан пастга қараб ҳаракатланиш бўйича тезлик рекордини ўрнатган. Ўшанда спортчи 129,94 км/соат тезликка эриша олганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28039 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14921 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56036 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 637 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 625 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2381 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 635 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 627 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 856 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар