АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонгудек бўлса, террорчиликка қарши кураш бўйича қонунни қатъийлаштиришни ният қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Мен қонун доирасида иш олиб бормоқчиман. Лекин қонунларни кучайтиришни истайман. Айниқса террорчиларга қарши кураш ҳақидаги қонунни. Шу йўл билан бу ҳайвонларга (террорчилар - таҳририят) қарши туриш мумкин", дейди Трамп Флорида штатидаги сайловчилар билан учрашувда.

Трамп бундан олдин ҳам терроризмга қарши шафқатсиз бўлиш ташаббуси билан чиққанди. Хусусан у террорчиларнинг оила аъзолари ҳам жазоланишини истаганди. Бир қатор таҳлилчилар унинг таклифлари қонундан четга оғиш эканини иддао қилишгач, у ўз позициясини бироз ўзгартиришга тўғри келган.