Туркия соҳиллари яқинида муҳожирлар кетаётган кема чўкиб кетди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.  

Фожиа Туркиянинг ғарбидаги Димим шаҳри соҳиллари бўйида юз берди. Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 15 кишини қутқариб қолди.