Мамлакат раҳбари Си Цзиньпин Тайванни Хитойдан ажралишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини маълум қилди.

"ХХР президенти бу билан оролни мустақиллик сари ҳар қандай ҳаракатларга қарши эканидан огоҳлантирди. Зарурат туғилса, Хитой орол устидан назоратни куч билан бўлса ҳам қайтиб олади", деб хабар беради Reuters агентлиги.

“Биз Тайванни мустақил қилишга йўналтирилган ҳар қандай ажратимчилик ҳаракатини қатъий қайтарамиз, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиламиз ва миллат бўлиниши каби тарихий фожианинг такрорланишига изн бермаймиз”, - деди Цзиньпин.

Унинг сўзларига кўра, бу бутун Хитой халқининг умумий истаги ва қатъий иродаси ҳисобланади.