Шу кунларда барча санъат аҳли байрам тадбирларида фаол. Баҳор, яшариш, янгиланиш айёми чоғида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам водий сафарида.

Маълумотларга кўра, хонанда 8 март куни соат 14.00 ва 19.00 да “Қўқон” савдо марказида концерт дастурини намойиш этади. Озодбек энг сўнгги қўшиқлари билан Қўқон аҳлига байрамона кайфият ва қалбларига хушнудлик улашиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, хонанданинг “Истиқлол” санъат саройидаги “Меҳринг сабаб” номли концерт дастури 10-20 апрель кунлари бўлиб ўтади.