8 март куни Қўқон шаҳрида автобуслар бепул хизмат кўрсатади

Жамият 07 Март 2016 2726

8 март куни муносабати билан Қўқон шаҳридаги жамоат транспорти йўловчиларни манзилига бепул элтиб қўяди. Бу ҳақда sof.uz сайти хабар берган.

Айни кунларда шаҳарда 10та йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда 250дан зиёд замонавий автобус бор.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 8 декабрида ҳам Конституция куни муносабати билан шундай ташаббусга қўл урилган ва бу тадбир ОАВда кенг ёритилган эди.

Кўпроқ янгиликлар